13 апрель, шанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 34-турида «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погба «Вест Ҳэм» дарвозасини икки бор пенальтидан ишғол қилди (2:1).
26 ёшли хавбек жорий мавсум Премьер лига доирасида «гол+пас» тизимида 22 очко (13+9) тўплади.
Шу билан бирга Погба ушбу кўрсаткичда шахсий рекордини ўрнатди.
Аввалроқ франциялик ўзининг энг яхши натижасини 2015/16 йилги мавсумда А Серияда «Ювентус» таркибида қайд этганди. Ўшанда футболчи «гол+пас» тизимида 20 очко жамғарганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)