14 апрель, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 4-турида Сурхондарёнинг «Сурхон» клуби ўз майдонида Шота Арвеладзе қўл остидаги Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси билан баҳсга киришди.
Учрашув давомида ҳисоб очилмади ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди. 4-турдан сўнг «Пахтакор» 10 очко билан мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турибди. «Сурхон» эса 8 очко билан 3-ўринда бормоқда.
Суперлига
4-тур баҳслари
14 апрель, якшанба
«Сурхон»—«Пахтакор» 0:0
«Сурхон»: Асилбек Омонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Раҳматулло Бердимуродов, Шерзод Каримов (Аюбхон Нўъмонов, 55), Шавкат Саломов, Аброр Исмоилов, Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзамжон Алиев, Дарко Станоевич, Шерзод Ҳакимов (Мирзакамол Камолов, 84)«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Хожиакбар Алижонов, Акром Комилов, Жалолиддин Машарипов (Жавоҳир Сиддиқов, 46), Драган Черан, Егор Кримес, Достонбек Ҳамдамов (Жасур Яхшибоев, 71), Одилжон Ҳамробеков, Марат Бикмаев (Игорь Сергеев, 88), Шерзод Аъзамов, Сардор Собирхўжаев
Огоҳлантиришлар: Ҳусниддин Ғофуров (15), Драган Черан (51), Асилбек Омонов (90+3)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)