14 апрель, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 4-тури доирасида сўнгги 3 та учрашув бўлиб ўтади.
Куннинг дастлабки ўйинида Сурхондарёнинг «Сурхон» клуби ўз майдонида Шота Арвеладзе қўл остидаги Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси билан баҳсга киришади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 16:15 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, сурхондарёликлар 3-турда «Сўғдиёна» дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, ғалаба қозонган бўлса, пойтахтликлар эса «Насаф»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Турнинг марказий ўйини Тошкентда бўлиб ўтади. Унда амалдаги чемпион Андрей Фёдоров бошлиқ «Локомотив» Миржалол Қосимов бошқарувидаги Олмалиқнинг ОКМК жамоаси билан жанг қилади. Тўқнашув соат 16:30 да старт олади.
Маълумот учун, тошкентликлар 3-турда «Андижон»ни йирик ҳисобда таслим қилганди (4:0). Олмалиқ клуби эса «Қўқон-1912»ни ўта йирик — 7:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Турга «Қўқон-1912»—«Бухоро» учрашуви якун ясайди. Баҳсга соат 17:00 да старт берилади. Таъкидлаш жоиз, бухороликлар Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси билан дуранг ўйнаганди (1:1).
Суперлига
4-тур баҳслари
14 апрель, якшанба
«Сурхон»—«Пахтакор» 16:15
«Локомотив»—ОКМК 16:30
«Қўқон-1912»—«Бухоро» 17:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)