14 апрель, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган баҳсда «Қўқон-1912» клуби «Бухоро» билан ўйнади.
Учрашув давомида бухороликлар аъзолари Асадбек Собиржонов (24), Достон Ибрагимов (42), Иван Нагаев (58) киритган голларга қўқонликлар Мурод Холмуҳамедовнинг пенальтидан урган голи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа «Бухоро» сафарда кечган баҳсда «Қўқон-1912» устидан ғалаба қозонди. Айни дамда Бухоро клуби 5 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 7-поғонада бораётган бўлса, «Қўқон-1912» эса 2 очко билан охирги ўринни эгаллаган.
4-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
Суперлига
4-тур баҳслари
14 апрель, якшанба
«Қўқон-1912»—«Бухоро» 1:3
Голлар: 0:1 — 24 Асадбек Собиржонов, 0:2 — 42 Достон Ибрагимов, 0:3 — 58 Иван Нагаев, 1:3 — 68, пенальти, Мурод Холмуҳамедов«Қўқон-1912»: Сарвар Каримов, Жамшид Ҳасанов, Қувондиқ Рўзиев, Темур Ҳакимов (Жавоҳир Эсонқулов, 46), Жасур Ҳасанов (Беҳруз Саъдуллаев, 46), Суҳроб Бердиев, Шаҳбоз Эркинов, Александр Мерзляков, Милош Николич, Марко Милич, Мурод Холмуҳаммедов
«Бухоро»: Раҳимжон Давронов, Иван Фатич, Азамат Исроилов, Иван Нагаев, Саламат Қутибоев, Асадбек Собиржонов, Беҳруз Шодмонов, Эргаш Исмоилов, Владимир Баенко, Жаҳонгир Абдумўминов, Достон Ибрагимов
Огоҳлантириш: Сухроб Бердиев (41)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)