• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қаршидаги рейдда Spark ҳайдовчисининг оғзи-бурни қон бўлди. Транспорт бошқармаси ҳайдовчи ўзига ўзи жароҳат етказганини таъкидламоқда

    Куни кеча ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида ҳайдовчи ва лицензия ходимлари ўртасида юз берган воқеа видеоси пайдо бўлгач, тез фурсатларда кўпчилик эътиборини тортди. Видеони тасвирга олувчи фуқаро фикрига кўра, воқеанинг асосий қаҳрамонлари бўлмиш лицензия ходимлари Spark ҳайдовчисини роса дўппослаган. Оғзи бурнини қонга тўлдириб, зўравонлик қилишган. Ходимлар иши ҳақида фикр билдирган фуқаро видео якунида «лицензия ходимлари ҳайдовчини уришга ҳақлими» деган саволни ўртага ташлайди.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Мазкур саволга жавоб излаган «Дарё» мухбири жамоатчиликка маълум бўлмаган ҳолатлар ҳақида хабар топди.

    Аниқланишича, Қарши шаҳридан Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ ва Чироқчи туманларига йўловчи ташувчи автомобиллар бекати «Қарши» чойхонасидан Қарши–Шаҳрисабз йўлининг 3-километрида жойлашган янги шоҳбекатга кўчирилгач, шу муносабат билан 10 апрель куни Қашқадарё транспорт бошқармаси ходимлари «рейд» ўтказган. Фақат транспорт бошқармаси ходимларининг ўзи. Мақсад ҳар доимгидек ноқонуний йўловчи ташувчи ҳайдовчиларни аниқлаб, тегишли тартибда чора кўриш ҳамда йўловчи ташиш қоидаларини тушунтиришдан иборат бўлган.

    — Автошоҳбекат кўчирилиши муносабати билан Қарши–Шаҳрисабз йўлида «рейд» ўтказаётган ходимларимиз қора рангдаги давлат рақами 70 З 995 МА бўлган Spark ҳайдовчисига эски автотураргоҳдан йўловчи олиш мумкин эмаслигини, шоҳбекат янги манзилга кўчирилганини айтган, — дейди воқеа устида бўлган Қашқадарё транспорт бошқармаси бошлиғи Улуғбек Эрназаров. – Бироқ ҳайдовчи шунча огоҳлантирилишига қарамасдан ўзбошимчалик билан тақиқланган ҳудуддан йўловчи олди. Табиийки, тартибга бўйсунмаган Spark ҳайдовчиси ходимларимиз томонидан тўхтатилиб, ҳужжат тақдим этиши сўралди. Бунга жавобан эса ҳайдовчи ходим устига машина ҳайдаб, лицензия ходимини машина капотида олиб қочди.

    Улуғбек Эрназаров «Дарё» мухбири билан суҳбат давомида гапининг исботи сифатида ўша воқеа видеосини ҳам тақдим этди. Бизга тақдим этилган видеодан маълум бўлишича, 4 нафар лицензия ходими томонидан тўхтатилган Spark’нинг олди ўриндиғида ҳақиқатдан ҳам йўловчи борлиги кўринади. Воқеалар ривожига кўра, лицензия ходимлари томонидан ҳужжат сўралгач, ҳайдовчи ҳужжат тақдим этиш ўрнига машина олдида турган ходимнинг устига машина ҳайдайди. Ва ходимни машина капотига олганча, ҳаракатини давом эттиради.

    Қашқадарё вилоят ЙҲХБ матбуот хизмат раҳбари Жавлон Бахтиев «Дарё» мухбирининг «транспорт бошқармаси ходимлари ЙПХ ходимларисиз «рейд» ўтказиб, ҳайдовчилардан ҳужжат сўрашга ҳақлими?» – деган саволига бундайин «рейд»ларда транспорт бошқармаси ходимлари билан бирга Йўл патруль хизмати ходимлари ҳам бўлиши лозимлигини билдирди.

    — Ходимимизни капотида олиб қочган Spark ортидан етиб олганимиздан кейин, ҳайдовчи машина рулига бошини уриб, «Мени уришяпти» дея бақира бошлади. Бақир-қачир ҳисобига тез орада одамлар тўпланди. Транспорт бошқармаси ходимлари ўша куни ҳеч кимга қўл кўтармади, — деди Улуғбек Эрназаров.

    Улуғбек Эрназаровнинг маълумот беришича, лицензия ходимини капотида «сайр қилдирган» Spark ҳайдовчиси қаршилик 1987 йил туғилган фуқаро С.О. бўлса, «сайр қилдирилган» лицензия ходими Жўрабек Жўраев бўлган.

    Spark ҳайдовчиси С.О. «Дарё» мухбири билан суҳбат давомида транспорт бошқармаси ходимлари унга нисбатан қўпол муомалада бўлганлигини, ўзларини таништирмаганини ҳамда кўпчилик бўлиб унга куч ишлатилганини айтмоқда.

    — Ўша куни иш юзасидан Шаҳзод деган ўртоғим билан кетаётган эдим, — дейди С.О. – Кейин Шаҳзод дўконга кириб чиқди. Машинани ҳайдаётган пайтим лицензия ходимлари келишиб, ҳужжат сўрашди. «Кимсиз, ўзингизни таништиринг», дедим. Ўзларини таништиришмади. Шунда улардан бири ўдағайлаб машина калитига ёпишди. Кейин булар ким экан деб қўрққанимдан машинани ҳайдаб кетдим. Ҳақиқатдан ҳам ходимлардан бири машина капотига чиқиб олганди. Кейин 100 метр юриб тўхтадим, улар ортимдан келиб кўпчилик бўлиб уриб ташлашди. Кейин мени урган ходимни давлат рақами 330 КАА бўлган автомобилда олиб кетишди.

    Қашқадарё транспорт бошқармаси бошлиғининг сўзига кўра, лицензия ходимини капотида олиб қочиб, унга тан жароҳати етишига сабаб бўлган Spark ҳайдовчисининг хатти-ҳаракати ҳақида ўша куниёқ Қарши шаҳар ИИБ ва прокуратурага маълум қилинган.

    — 10 апрель куни фуқаро С.О.нинг хатти-ҳаракати ҳақида ИИБ ва прокуратурага маълум қилдик, — дейди Улуғбек Эрназаров. – Аммо 12 апрель куни ҳайдовчининг қавм-қариндошлари келиб, С.О. ёшлик қилганини айтиб, узр сўрашди. Биз эса ҳайдовчининг ўзи кечирим сўраши лозимлигини айтдик.

    Улуғбек Эрназаровнинг айтишича, агар фуқаро айбини тан олиб кечирим сўраса, бу ҳолат албатта тасвирга олиниб, интернетга жойлаштирилади. Яъни лицензия ходимлари ҳақ эканлигини исботлаш мақсади-да. Демакки, тез орада ижтимоий тармоқларда Spark ҳайдовчиси айбини тан олгани ҳақидаги видео ҳам чиқиб кетса, ажабланиш керак эмас.

    Аниқланишича, ўша кунги воқеага ҳаддан ортиқ одам кўп тўплангани боис ҳам лицензия ходимлари Spark ҳайдовчисига нисбатан ҳеч қандай чора кўришолмаган.

    Мутасаддилар гапидан маълум бўлишича, 1 майдан эътиборан Қарши шаҳридан Шаҳрисабз туман ва шаҳар, Китоб ва Яккабоғ туманларига йўловчи ташиш учун 10 та автобус қўйилади. Қамаши тумани учун эса 6 та автобус ҳаракатланиши режалаштирилган.

    — Чироқчи туманига айни кунда ҳам 6 та автобус қатнаяпти, — дейди Улуғбек Эрназаров. — Бундан ташқари жорий йилнинг ёз ойида Қарши шаҳрининг марказий кўчаларида йўловчи ташиш учун 30 та замонавий автобуслар келтирилиши мўлжалланган.

    13.04.2019, 13:46   Изоҳ (0)   125889
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон бозорига Финляндия компаниялари кириб келмоқда

    13.04.2019, 13:30

    ДХХ Қашқадарё ва Фарғонада гиёҳванд моддалар савдосига қарши тадбирлар ўтказди

    13.04.2019, 12:50

    Бухородаги Дарвозаи ўғлон кўчасига ИИБ 3 машина шағал тўкиб берди, аммо кўча асфальтланмай қолди

    13.04.2019, 12:31

    Ўзбекистонда қишлоқ аёллари қачонгача ўтин учун кетмон чопади?

    13.04.2019, 12:15

    Ургутлик фуқаро ўз тоғасини 86 минг долларга тушириб кетди

    13.04.2019, 11:15

    Экология қўмитасининг масъул лавозимларига раҳбарлар тайинланди

    13.04.2019, 10:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09

    АҚШ бир ой ичида Буюк Британияга камида 20 та ядро бомбаси жойлаштирган бўлиши мумкин — ICAN

    Дунё | 7 август, 21:55

    Microsoft Исроилга миллионлаб фаластинликларни кузатишда кўмаклашгани аниқланди 

    Дунё | 7 август, 21:45

    Қайси ҳудудда никоҳдан ажралишлар энг кўп кузатилаётгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 август, 21:35

    Францияда пичоқ билан қуролланган номаълум шахс мэрга ҳужум қилди

    Дунё | 7 август, 21:25

    Тошкентда кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 7 август, 21:15

    Суперлига. “Нефтчи” Фарғона дербисида “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 7 август, 21:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.