Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11 апрель куни имзолаган қарорлари билан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг икки ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда «Халқ сўзи Online» хабар берди.
Қарорга кўра, Ибратжон Каримов Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ҳабибулла Ҳусанов Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Изоҳ (0)