• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухородаги Дарвозаи ўғлон кўчасига ИИБ 3 машина шағал тўкиб берди, аммо кўча асфальтланмай қолди

    Бухоро шаҳри Мухтор Ашрафий номидаги 16-маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги сайёҳлар қатнайдиган асосий кўчалардан бири Дарвозаи ўғлон асфальтланмаган, канализация қувурлари таъмирга муҳтож, симёғочлар носоз...

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бухоро шаҳар марказий кўчаларини ободонлаштириш, унинг меъморий қиёфасини янгилаш бўйича самарали ишлар бажарилган бўлишига қарамай, анча йилдан буён муаммосини бартараф этиш устида жўяли бош қотирилмаган ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари фақат катта йўл бўйида амалга оширилган. Маҳалланинг бир нечта ички кўчалари нохуш манзара касб этган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Кўчамизда 35 та хўжалик мавжуд. Уч йилдан буён кўчамизни асфальтлаш бўйича ваъдаларни эшитиб келамиз. 2018 йил июль–август ойларида сув қувурлари алмаштирилди. Лекин наридан-бери текислаб кетилди. Қишда лой, ёзда чанг. Кўчамизнинг носозлиги баттар ортди. Ёмғир кунлари кўчамиз тугул, хонадонларимизга кира олмаймиз. Дарвоза остигача ёмғир сувидан тўлади. Мурожаатимиз эса мутасаддиларни қизиқтирмаяпти, — деди фуқаро Сожида Тиллаева.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аҳолини кўп йилдан буён қийнаб келаётган ушбу масалага аниқ ечим топилмаган. Кўча аҳволига сусткашлик билан қаралган. Кўча таъмирга муҳтож, асфальтланмаган. Эътиборли жиҳати, Дарвозаи ўғлон кўчаси шундоқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро шаҳар «Боло ҳауз» жомеъ масжиди орқа муюлишида жойлашган. Ҳар куни юзлаб сайёҳлар зиёратга келади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аҳолининг билдиришича, Дарвозаи ўғлон сайёҳлар қатнайдиган асосий кўчалардан бири. Электр тармоқларида тез-тез узилишлар содир бўлади. Симёғочлар ва электр ўтказувчи симлар носоз. Бунинг оқибатида кўча кечқурунлари қоронғи бўлади, ёруғлик йўқ.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ҳудудлардаги секторлар халқнинг муаммоларидан хабардор бўлиши керак. Лекин орадан шунча вақт ўтишига қарамасдан, бизнинг аҳолимиз сектор раҳбарини кўрмаган. Ҳудудимиз 3-секторга қарашли. 62 йилдан буён шу кўчада яшайман. Ўн йил давомида шаҳар ҳокими ижроия қўмитаси муовини бўлиб ишлаганман. Икки марта йўлни асфальт қилдирганман. Ҳар бир инсон қайси лавозимда ишламасин, ўз ишини сидқидилдан бажариши, нонини ҳалоллаб ейиши керак. Қани сектор, секторни раҳбари ким? Бирорта аҳоли кўргани йўқ. Дарвозама-дарвоза юрсин, аҳолининг аҳволини сўрасин. Ҳар бир дарвоза олдида сув қувури бор, лекин сувоқава тизими, канализация қувурлари носоз. Ҳар бир хонадон бир миллион сўмдан тўланглар, биз бориб тахлаб терамиз, дейишганига ҳайрон қолдик, — деди Мухтор Ғафуров.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аҳолининг мурожаати ва кўчанинг носоз аҳволига мутасаддилар нега кўз юмган?

    — Электр кучланиши жуда паст. Кондиционер, музлатгичлар ишдан чиқди. Кўчамизнинг «эртага тўкилиб, йиқилиб кетаман» кўйи носоз турган симёғочларини таъмирлаш ва тунги ёритиш тизимларини янгилаш учун, майли, пул йиғиб, электр симлариниям олиб берамиз. Фақат бизга таъмирлаб, созлаб беришсин. Аммо биз учун ҳозир энг муҳими, кўчамизни асфальтлаш масаласи. Сув қувурларини алмаштирамиз, деб йўлни бузишди, аммо охиригача тузатишмади. Шу ҳолда қолдириб кетишди, — деди фуқаро Акмал Нарзуллаев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маҳаллий аҳолининг айтишича, бу борадаги шикоят билан мурожаат қилинмаган жойнинг ўзи қолмаган. Натижаси эса ҳаминқадар.

    — Телевидениеда ҳам «Мулоқот» кўрсатувида чиқиб, шахсан ўзим кўчамизнинг абгор аҳволи ҳақида сўзладим. Лекин фойдаси бўлмади. Мутасадди раҳбарлар кўз юмиб келишди, — деди шу кўчада яшовчи фуқаро Мақсад Салимова. — Ёғин-сочинли кунларда таъзия бўлиб қолса, аҳоли ўз кучи билан ўнқир-чўнқир ва ёмғир сувидан ҳосил бўлган кўлмакларга шағал ётқизади. Орадан бир неча кун ўтмай, азбаройи машиналар қатновидан шағаллар ёйилиб, кўча яна эски аҳволга келиб қолади.

    Мурожаат жойида кўриб чиқилди: шағал келтирилди, техник воситалар жалб этилди... Аҳоли нимадан норози?

    — Сектор раҳбари сифатида ўзим ҳам, сектор вакиллари ҳам доимий равишда тегишли ҳудудларда бўлиб, хонадонма-хонадон юриб, аҳоли ҳолидан хабар оламиз. Баҳолиқудрат, масалалар ўз жойида бартараф этиляпти. Дарвозаи ўғлон ҳолати бўйича эса айнан бизга биринчи марта мурожаат бўляпти. Шунга қарамасдан, ички йўлнинг таъмирталаблиги нуқтайи назаридан, ҳозирнинг ўзидаёқ кўчага шағал етказилиб, уни ётқизиш ва текислаш учун техник воситалар жалб этилади. Бироқ айнан ички ишлар органи сектори ушбу кўчани асфальтлаб бериш мажбуриятидан йироқ. Шу ўринда таъкидлашим жоизки, кўча мўлжалланган манзилли дастурга киритилган бўлса, демак, шу асосда тўлиқ таъмирланади, — деди Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Шуҳрат Алиев «Дарё» мухбири билан суҳбатда.

    Шундай бўлди ҳам. «Дарё»га мурожаат этилган сана – жорий йилнинг 11 апрель куни Дарвозаи ўғлон кўчасига 3-сектор томонидан 3 машина шағал келтирилди. Мутасаддилар саъй-ҳаракати билан кўчани созлаш ва текислаш мақсадида техник воситалар жалб этилди. Ишчи кучи бириктирилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Мана, қўлимга Бухоро шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ахтам Аҳмедов ҳамда Бухоро шаҳар ҳокими Карим Камоловнинг 2017 йилнинг июль ойида ваъдалар билан тўлдирилган хати турибди. Бир неча йилдан буён кўчамизни манзилли дастурга киритилган, деб келишади. Аслида, бундай эмас экан, — деди фуқаро Мухтор Ғафуров. — Мурожаатимиз учун шағал етказилибдимиш. Ахир бу қандай ҳолат? Аввал сув қочириш йўлларини таъмирлаш, сувоқава қувурларини созлаш зарур. Ҳозир шағал ётқизилади. Аммо асосий муаммо шағал остида қолиб кетаверади. Хўжакўрсинга иш ярамайди.

    Аҳолининг билдиришича, автомобиллар қатнови ҳам йўлнинг чўкишига сабаб бўлиб келмоқда. Ерости бўш ва носоз. Ёғингарчилик кунлари кўчадан транспорт воситаларининг ҳам, пиёдаларнинг ҳам қатнови оғир.

    — Шу пайтгача шағални ўз маблағимиз эвазига олганмиз. Ҳарқалай, бу гал ҳудуд секторига қилган мурожаатимиз эътиборсиз қолдирилмади. Ёғин-сочинли кунлардан омон-эсон ўтиб олсайдик тезроқ, — деди Сожида Тиллаева.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мухтор Ашрафий номидаги 16-сонли маҳалла фуқаролар йиғини раиси Очил Мажидовнинг ўзи ҳам жуда кўп идора, ташкилотларга мурожаат этгани, ушбу юзасидан Бухоро шаҳар ҳокимининг бир неча маротаба келгани, айни пайтда шаҳар бўйича мавжуд барча ички ва ташқи йўлларни асфальтлаш ва созлаш бўйича ишлар амалга оширилаётгани, хусусан, Дарвозаи ўғлон кўчаси ҳам назоратда эканлигини таъкидлаганини билдирди.

    11 апрель куни тўкилган шағаллар 12 апрель куни текисланди. «Йиллар давомида бизни қийнаб келаётган масала кечагина қилинган мурожаат билан ечим топди. Бу ишга бош-қош бўлган мутасадди раҳбарларга, «Дарё» таҳририятига миннатдорлик билдирамиз. Бошқа масалалар ҳам босқичма-босқич ҳал этилиб, кўчамиз ободлиги янаям таъминланишига ишонамиз», — деди фуқаро Ашур Шеров.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    16 та кўча мавжуд маҳаллада болалар ўйингоҳи йўқ

    Мухтор Ашрафий маҳалласида 16 та кўча мавжуд. Шундан Чорбакр кўчаси, Зебунисо, Уста Роҳил, Дарвозаи ўғлон, Писта Широн, Чашмаю Аюб кўчалари, яъни 6 кўча, 7 муюлиш таъмир ва асфальтлашга муҳтож. 2893 нафар аҳоли, 503 та хонадон, 531 та оила бор. Бироқ маҳаллада болалар ўйингоҳлари йўқ. Болалар ўз дарвозалар тагида ёки тор, аммо серқатнов кўча четларида ўйнайди. Болалар хавфсизлигини таъминлаш учун имконият яратилмаган. Чунки, бўш жойнинг ўзи йўқ. Қаттиқ ёғингарчилик кунларида эса Дарвозаи ўғлоннинг аксарият болалари мактабга қатнамайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маҳалладаги Чорбакр ва Чашмаю Аюб кўчалари аҳволи ҳам эътиборни тортмай қўймайди. Хусусан, Чашмаю Аюб кўчасида анчадан буён ҳеч қандай ободонлаштириш ишлари олиб борилмагани шундоқ кўриниб турибди. Бундан олти ой илгари ерости сув қувурларини таъмирлаш ишлари амалга оширилгандан кейин иш охирига етказилмаган. Ағдар-тўнтар ҳолатда ташлаб кетилган. Бу ачинарли манзарани бартараф этиш ҳақида ҳам ҳеч ким бош қотиришни истамаган кўринади. Йўл четидаги ағдар-тўнтар қисми чиқиндилар уюмига тўлган.

    — Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 апрелдаги 05/1-299-сонли «Бухоро вилояти ички хўжалик йўлларини, шаҳар кўчалари, туман марказлари, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктлари автомобиль йўлларини хатловдан ўтказиш» тўғрисида тасдиқланган қарор ижроси юзасидан жори йилда Бухоро шаҳридаги барча кўчалар, посёлка ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги автомобиль ички йўллари қайта хатловдан ўтказилиб, барча носоз ва таъмирталаб кўчалардаги муаммолар босқичма-босқич тўлиқ бартараф этилади, — деди Бухоро шаҳар ҳокимлиги аппарати етакчи мутахассиси Ойбек Дўстов.

    Бухоро шаҳри мутасаддилари ва йўл таъмири масъулларининг бу борада амалий ишларни бажарсалар, ажаб эмас.

    13.04.2019, 12:31   Изоҳ (0)   19616
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда қишлоқ аёллари қачонгача ўтин учун кетмон чопади?

    13.04.2019, 12:15

    Ургутлик фуқаро ўз тоғасини 86 минг долларга тушириб кетди

    13.04.2019, 11:15

    Экология қўмитасининг масъул лавозимларига раҳбарлар тайинланди

    13.04.2019, 10:15

    Бухоролик ҳайдовчига 1 млрд сўмдан ортиқ жарима ҳақидаги огоҳлантириш хати келди

    13.04.2019, 09:50

    Клинтон ва Зарафшон биродарлашган шаҳарларга айланади

    12.04.2019, 22:48

    Uzbekistan Airways 16 апрель куни Тошкент — Тбилиси йўналиши бўйлаб илк рейсни амалга оширади

    12.04.2019, 22:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.