• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ғиждувонда ўғрини қароқчи урди

    «Халқ сўзи Online»да журналист Истам Иброҳимовнинг «Фолчи қандай қилиб берк йўлни очди?» сарлавҳали мақоласи эълон қилинди. Мақолада фирибгар фолбин ҳақида сўз боради. Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: «Rawstory.com»

    Фото: «Rawstory.com»

    Ҳаёт қизиқ. Кўнгил деганлари ҳам. У нималарни тусамайди, дейсиз? Мана, Ғиждувон туманида яшовчи Шуҳрат Саидовни олиб кўринг. Унинг кўнгли ички ишлар бўлими ёнғин хавфсизлиги хизматига ишга киришни тусаб қолди.

    Ўша пайтларда Когон туман ички ишлар бўлими ёнғин хавфсизлиги хизмати қисм бошлиғи вазифасида ишлаб турган Аъзам Тоғаевга дарду ҳол қилди. Ишга кириш учун нима қилиш кераклигини сўраганди, А. Тоғаев унга ёрдам бериши мумкинлигини айтди. Бунинг учун 1500 АҚШ доллари берса, бас. Иш хамирдан қил суғургандек осон битармиш.

    Шуҳрат рози бўлди. Орадан кўп вақт ўтмай Вобкент туман Шакаркент маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Аъзам Тоғаевнинг уйига келиб пулни «ҳожатбарор»га қўшқўллаб тутқазди.

    Буни қарангки, орадан бир йилча ўтиб, Шуҳрат Вобкент туман ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлимига эркин ёлланган ўт ўчирувчи вазифасига ишга қабул қилинди. Табиийки, Шуҳрат буни А. Тоғаевнинг «хизмат»и деб билди. Ҳолбуки, у ҳеч бир кишининг «кўмаги»сиз, мавжуд меҳнат қонунчилиги талабларига мувофиқ ишга қабул қилинганди. Аммо орадан уч ойдан сўнг Шуҳрат ўз хохиши билан ишдан бўшади. Уни эркин ёлланган ўт ўчирувчига тўланаётган маош миқдори қониқтирмаган эди. Ваҳоланки, Аъзам Тоғаев порани оларкан, уни шаҳодатланган ходим лавозимига ишга қўяман, деб ваъдани қуюқ қилганди. Шуҳрат Аъзам Тоғаевдан пулни қайтаришни сўради. «Ҳожатбарор» эса «Тушингни сувга айт» қабилида иш тутди.

    Агар бир воқеа рўй бермаганида икки ўртадаги сир сирлигича қолиб кетиши мумкин эди.

    Гап шундаки, ишлари юришмаётганидан хуноб бўлган Шуҳрат фолбиннинг ҳузурига борди. Фолбин деганлари бу Ғиждувон туманида яшовчи Нурулло Қудратов эди. Содда одамларни «чув» тушириш ҳадисини олган бу чаламулла Шуҳратга «Ишинг юришмаётгани сабаби шундаки, йўлинг беркилиб қолибди. Йўлингни очаман» деб дуохонлик қилган бўлди. Шу аснода Шуҳрат ҳам бошидан кечган савдони унга оқизмай – томизмай сўзлаб берди. Аъзам Тоғаевдан пулини ололмай юрганини айтишни ҳам унутмади, албатта. Шунда фолбин унга бу пулни олиб берадиган ва ҳатто уни ишга жойлаштириб қўядиган бир таниши борлигини билдирди.

    Эртаси куни учовлон учрашдилар. Фолбин Бозор Эргашевни таништираркан, «Бу одам олдин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлаган, Аъзам деганларидан пулни олиб бериб, сени яхши бир ишга жойлаштириб қўяди» деди. Шундан сўнг Бозор Эргашев Шуҳратдан бўлган воқеаларнинг ҳаммасини ёздириб олди. Уяли телефонда пулни қайтармай юрган Аъзам Тоғаев билан гаплашди. Бозорнинг сўзлари олдида андак – мундак актёр ҳам ип эшолмай қоларди. Аъзам деганлари эртасигаёқ айтилган жойга ҳозиру нозир бўлди. Бозор Шуҳрат ёзган аризани унга кўрсатиб, пулни қайтармаса тегишли жойга мурожаат қилишини билдирди. »Тегишли жой»нималигини яхши билган «ҳожатбарор» эртасигаёқ 1500 АҚШ долларини Бозорнинг кўзи ўнгида Шуҳратга қайтариб берди.

    Шу билан ҳаммаси жойига тушиб кетгандир, деб ўйласангиз хато қиласиз. »Уддабурон» Бозор Эргашев Шуҳратга «Сени «Ўзбекистон темир йўллари» акционерлик жамиятининг Навоий вилояти бўлимига ишга жойлаштираман», деб қолди. Бунинг учун шифокор кўригидан ўтиши керак экан. Дарҳол шифохонага боришди. Шуҳрат ечиниб, юрак текширувидан ўтаётган чоғда Бозор «холис» хизмат қилиб, бояги пулни ундан олди. Кейин эса фолбиннинг уйига боришди. Фолбин ҳам анойи эмас. »Менинг улушимни беринглар» деб қолди. 100 долларни бозорга бориб сўмга айлантиришди. Шуҳрат тишини суғургандай бўлиб фолбинга 500 минг сўм узатди. 100 долларни эса ўзининг чўнтагига солди. Қолган 1300 АҚШ доллари эса Бозор Эргашевда қолди.

    «Сени шу пул эвазига темир йўлдаги танишларим орқали ишга жойлаштираман» дея ваъда берди Бозор.

    Ўшанда Шуҳрат ёмғирдан қочиб, дўлга дуч келганини хаёлига ҳам келтирмаганди.

    Орадан бир, икки ой ўтди. Ишдан эса дарак йўқ. Буёғини сўрасангиз ўғрини қароқчи ургандан ҳам баттар иш бўлганди. Шўрлик йигит фолбин билан Бозорнинг уйига қатнайвериб ҳолдан тойди. Уларнинг Аъзам деган фирибгардан қолишадиган жойлари йўқ эканига, пулни қайтариб ололмаслигига кўзи етгач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилди.

    — Яқинда бу иш атрофлича кўриб чиқилди ва ҳар учала жиноятчига қилмишларига яраша жазо тайинланди, — дейди жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди раиси вазифасини бажарувчи Бобораҳим Ачилов. — Ҳар қандай жиноятга жазо муқаррарлигини кўрсатувчи бу воқеани баён этишдан мақсадимиз шуки, одамларимиз ҳушёр бўлишсин. Ўз ҳақ – ҳуқуқларини билишсин. Фирибгарларнинг тузоғига тушиб сарсон – саргардон юришмасин.

    13.04.2019, 14:01   Изоҳ (0)   53618
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қаршидаги рейдда Spark ҳайдовчисининг оғзи-бурни қон бўлди. Транспорт бошқармаси ҳайдовчи ўзига ўзи жароҳат етказганини таъкидламоқда

    13.04.2019, 13:46

    Ўзбекистон бозорига Финляндия компаниялари кириб келмоқда

    13.04.2019, 13:30

    ДХХ Қашқадарё ва Фарғонада гиёҳванд моддалар савдосига қарши тадбирлар ўтказди

    13.04.2019, 12:50

    Бухородаги Дарвозаи ўғлон кўчасига ИИБ 3 машина шағал тўкиб берди, аммо кўча асфальтланмай қолди

    13.04.2019, 12:31

    Ўзбекистонда қишлоқ аёллари қачонгача ўтин учун кетмон чопади?

    13.04.2019, 12:15

    Ургутлик фуқаро ўз тоғасини 86 минг долларга тушириб кетди

    13.04.2019, 11:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09

    АҚШ бир ой ичида Буюк Британияга камида 20 та ядро бомбаси жойлаштирган бўлиши мумкин — ICAN

    Дунё | 7 август, 21:55

    Microsoft Исроилга миллионлаб фаластинликларни кузатишда кўмаклашгани аниқланди 

    Дунё | 7 август, 21:45

    Қайси ҳудудда никоҳдан ажралишлар энг кўп кузатилаётгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 август, 21:35

    Францияда пичоқ билан қуролланган номаълум шахс мэрга ҳужум қилди

    Дунё | 7 август, 21:25

    Тошкентда кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 7 август, 21:15

    Суперлига. “Нефтчи” Фарғона дербисида “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 7 август, 21:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.