Фарғона вилоятида ҳамкасбининг қотилига айланган ИИБ ходимига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда MY5 телеканалининг «Марказий студия» кўрсатувида маълум қилинди.
Қайд этилишича, судланувчи ўз ҳамкасби билан бирга овқатланишга борган. Улар спиртли ичимлик ичган. Маст ҳолдаги ИИБ ходими ҳамкасбини ҳақорат қила бошлаган. Шунда иккинчи ходим унга ошхона пичоғи билан ҳужум қилган. Оғир жароҳат олган ИИБ ходими вафот этган.
Судланувчи 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Изоҳ (0)