УЕФА ташкилоти Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номини маълум қилди.
Мазкур номга «Бенфика» ярим ҳимоячиси Жоау Феликс лойиқ деб топилди. Португалиялик ёш «Роналду» 11 апрель куни бўлиб ўтган футбол бўйича Европа Лигаси 1/4 финалининг дастлабки ўйинида «Айнтрахт»га қарши кечган баҳсда ҳет-трикка эришди ва битта голли узатма берди (4:2).
Шунингдек, ушбу номга Аарон Рэмзи («Арсенал»), Виллиан («Челси»), Гонсалу Гедеш («Валенсия») даъвогарлик қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)