Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган парламент сайловлари иштирок этаётган овоз берувчиларнинг сонига кўра дунёда энг йирик бўлиши мумкин, деб ёзади «Вести.ru».
Қайд этилишича, унда 900 миллионга яқин сайловчилар иштирок этиши мумкин. Шунингдек, у дунёда энг қиммат сайлов бўлиб, сарфланган харажатларнинг умумий қиймати етти миллиард долларни ташкил этган. Ўрта ҳисобда ҳар бир сайловчига саккиз доллардан тўғри келган.
Сайловда асосий кураш икки етакчи сиёсий куч — амалдаги Бош вазир Нарендра Моди партияси ва муҳолифатчи Ҳиндистон миллий конгресси ўртасида бўлиб ўтади. Овозлар ҳисоб-китоби 23 май куни тугатилиши лозим.
Изоҳ (0)