МИБ Андижон вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Ўзтрансгаз» АЖ Шаҳрихон туманлараро газ таъминоти участкаси ходими А.А. томонидан қонунбузарлик содир этилганлиги аниқланди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
У фуқаро Д.А.нинг яшаш хонадонига тортилган газ қувурини табиий газ тармоғига улаб бериш учун 2 миллион 30 минг сўм тўлов қилиши кераклигини айтган ва ундан шу миқдордаги пулни талаб қилган. Ваҳоланки, бу хизмат учун атиги 18 минг 587 сўм тўлов мавжуд, холос.
Истеъмолчи тегишли идорага мурожаат этди. Олиб борилган тадбир жараёнида хизмат мавқейидан фойдаланиб, фирибгарлик йўлига кирган газ идораси ходими А.А. фуқародан 2 миллион сўмни олаётган пайтда ушланди.
Изоҳ (0)