9 апрель, сешанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг илк учрашувида Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби ўз майдонида Хосеп Гвардиола бошлиқ «Манчестер Сити» билан баҳсга киришди.
Ўйиннинг 78-дақиқасида Сон Ҳён Мин томонидан урилган гол лондонликларга ғалаба келтирди.
Таъкидлаш жоиз, беллашувнинг 13-дақиқасида «шпорлар» дарвозаси томон пенальти белгиланди. Бироқ «шаҳарликлар» ҳужумчиси Серхио Агуэро бундан унумли фойдалана олмади. У тепган тўпни дарвозабон Уго Льорис қайтарди. 58-дақиқага келиб эса мезбон жамоа етакчиси Ҳарри Кейн жароҳатланди ва ўз ўрнини Лукас Моурага бўшатиб берди.
ЕЧЛ
1/4 финал баҳслари
9 апрель, сешанба
«Тоттенҳэм»—«Манчестер Сити» 1:0
Гол: 1:0 — 78 Сон«Тоттенҳэм»: Льорис, Триппер, Роуз, Алдервейрелд, Вертонген, Сон, Уинкс (Ваняма, 81), Кейн (Лукас Моура, 58), Сиссоко, Эриксен, Алли (Льоренте, 87)
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Уолкер, Стерлинг, Агуэро (Жезус, 71), Ляпорт, Делф, Давид Силва (Де Брюйне, 89), Фернандиньо, Маҳрез (Сане, 89), Отаменди
Огоҳлантиришлар: Роуз (12), Ляпорт (28), Маҳрез (59)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)