Россияда хорижий фуқаролар томонидан амалга оширилаётган жиноятлар сони камайиб бормоқда. Бу ҳақда Федерация Кенгашида ҳисобот берган бош прокурор Юрий Чайка маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.
«2018 йилда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан амалга оширилган жиноятларнинг умумий улуши 3,5 фоизни ташкил қилди. 2016—2017 йилларда бу кўрсаткич 3,7 фоизга тенг эди», — деди бош прокурор ҳисоботида.
Мигрантлар томонидан амалга оширилаётган жиноятлар сони Қрим, Москва вилояти ва Санкт-Петербургда Россиянинг бошқа ҳудудларига қараганда нисбатан кўпроқ.
Хорижий фуқаролар амалга ошираётган жиноятлар орасида энг кўпи ўғирлик: у жами жиноятларнинг чорак қисмини ташкил қилади.
Изоҳ (0)