Ўзбекистон ёшлари делегацияси АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида, БМТ бош қароргоҳида бўлиб турибди. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази маълум қилди.
Бу ерда Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида илгари сурилган БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш ташаббусига бағишланган муҳокама ташкил этилди.
Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев БМТ минбаридан сўзга чиқиб, Ўзбекистоннинг ёшлар сиёсатидаги позицияси, мамлакатда ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида гапирди.
Шундан сўнг мамлакат делегацияси Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур, Германия каби бир қатор давлатлар делегациялари билан икки томонлама алоқаларни йўлга қўйиш бўйича келишиб олди.
Мазкур давлатлар ёшлар ташкилотлари билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасида икки томонлама алоқаларни муҳокама қилиш кўзда тутилган.
Шунингдек, делегация Ирландия, Португалия, Австрия, Норвегия, Дания вакиллари билан ҳам музокаралар олиб бориши режалаштирилган.
Изоҳ (0)