Токиода молиявий фирибгарликда гумон қилинган Гоннинг навбатдаги ҳибсга олинишидан бир неча кун ўтгач, акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради «РБК».
Унинг иштирокчилари бошқарув кенгашидан нафақат собиқ бошлиқ, балки жанжалга аралашган Грег Келлини ҳам чиқариш учун овоз берган.
Бундан ташқари Nissan Motor компаниясининг ижрочи директори Хирото Саикаванинг айтишича, компания Гондан молиявий зарарни ундиришни талаб қилмоқчи. Шу билан бирга, у жанжал оқибатларини бартараф этиш учун бироз вақт кераклигини тан олган. «Қисқа вақт ичида ҳамма нарсани ҳал қилишнинг имкони йўқ. Бошқарувни такомиллаштириш, компанияни ривожлантиришнинг кейинги босқичига тайёрлаш, кейин эса бошқарувни кимгадир топшириш керак», — дейди у.
Гон 80 миллион доллар даромадни яширишда айбланмоқда. Прокурорнинг сўзларига кўра, Гон шунингдек, Nissan’га ўзининг 16 миллион доллар миқдоридаги шахсий йўқотишларини ҳам юклаган, компания ноқонуний равишда Nissan-Mitsubishi BV қўшма корхонасидан иш ҳақи шартномаси доирасида 7,8 миллион доллар олган.
Ўтган ҳафтада Гонга Япония компаниясининг маблағларини шахсий эҳтиёжига ишлатганлиги айбномаси қўйилган эди.
Изоҳ (0)