Покистон Ҳиндистон 16-дан 20 апрелгача ушбу мамлакатга янги ҳужумлар уюштиришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида ишончли разведка маълумотларига эга. Бу ҳақда Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайшийнинг сўзларига асосланиб «Zakon.kz» хабар берди.
«Ҳиндистоннинг Покистонга нисбатан янги тажовузкорлик ҳаракати тахминан 16- ва 20 апрель оралиғида бўлади. Қўлимиздаги ишончли разведка маълумотларига кўра, Ҳиндистон Покистонга дипломатик босимни кучайтириш ва Покистонга қарши жанговар ҳаракатларини оқлаш мақсадида Пулвам округида бўлганидек янги воқеани режалаштириши мумкин», - деди вазир.
Хабар қилинишича, Покистон Ҳиндистоннинг тинчликни бузишга уриниши ҳақида БМТ Хавфсизлик кенгашининг барча доимий аъзоларини хабардор қилган.
Изоҳ (0)