• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қонликўлда тадбиркорлар туман ҳокимига қарши жанжал кўтармоқда

    Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманига яқинда ҳоким этиб сайланган Д.Толибаев устидан бир гуруҳ тадбиркорлар шикоят қилмоқда. Ушбу шикоят туман марказида жойлашган 50 дан ортиқ ҳар хил маҳсулотларни сотувчи дўконларнинг ҳеч қандай қонуний асоссиз бузилиши режалаштираётгани ортидан келиб чиқмоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    ЎзА тадбиркорлар томонидан йўлланган мурожаатни чоп этди.

    «Қонликўл тумани ‘ёш туман’ деб номланиб келинади. Лекин ушбу ‘ёш туман’нинг ютуғи мўл. Бугунги кунда ҳукуматимизнинг туманга ва туман халқига нисбатан алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги таҳсинга сазовор. Шундай қўллаб-қувватлашларнинг натижаси ўлароқ, туман тадбиркорларининг янги ташаббуслари, шахсий лойиҳалари изчил амалга оширилмоқда. Қонликўл туманида юз бераётган ҳар бир янгиланиш, ҳар бир олға қўйилган қадам барчани қувонтиради.

    Лекин сўнгги кунлари туман тадбиркорларини битта катта муаммо қийнамоқда. У ҳам бўлса, туман марказида жойлашган 50 дан ортиқ ҳар хил маҳсулотларни сотишга мўлжалланган дўконларнинг ҳеч қандай қонуний асоссиз бузилиш олдинда турганлиги ҳамда бузилган объектлар учун тўлам миқдорининг ҳисобланмай, унинг ўрнига янгидан бино қуриш учун ер майдони ажратилиши белгиланганлиги ва энг ачинарлиси, объектлар бузилган тақдирда ҳам тадбиркорларга ўз фаолиятини узвий давом эттириши учун қўлай шароитнинг йўқлигидир.

    Ақлга сиғмайдиган яна бир ҳолат – 2017 йил ёз ойларида бузилиб, ҳукумат томонидан молиялаштирилиб, қайта қурилган ‘Қонликўл деҳқон бозори’да объектлари бузилган тадбиркорлар ўз савдо ишларини амалга ошира беришлари мумкин. Лекин бозорнинг қурилиши чала битган. Тадбиркор қайси ўринда, қандай қилиб савдо қилишни билади. Аммо хеч қандай шароитлар билан таъминланмаган ҳамда чала битказилган бинода савдо қилиш ҳамма тадбиркорларга ҳам мос кела бермайди. Масалан, бу чала битган бозорда кийим-кечаклар, дон маҳсулотлари, полиз маҳсулотларини ва бошқа шунга ўхшаган сақлаш мумкин бўлган товарларни сотиш мумкиндир, балким. Лекин гўшт маҳсулотларини, озиқ-овқат ва тез айнийдиган озиқлик маҳсулотларни сақлаш ва сотишнинг имкони йўқ.

    Ушбу ҳолатларни ҳисобга олиб, хусусий корхона эгалари ва тадбиркорлар объектларнинг бузилиши бўйича ҳокимлик томонидан қабул қилинган қарорни талаб қилганида, ушбу масала юзасидан ҳеч қандай қарор чиқмаганлиги маълум бўлди.

    Аслида бундай ҳолларда тадбиркорга ҳуқуқий асос кўрсатилиши лозим. Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майда ‘Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида’ги қарори қабул қилинган.

    Қонликўл туманида юз бераётган юқоридаги ҳолат тўла қонун бузилишига сабаб бўлмоқда.

    Фуқаролар ўзларининг бузилган ҳуқуқлари юзасидан тегишли чора кўриш мақсадида туманнинг янги ҳокими Д.Толибаев билан учрашди. Янги ҳоким билан учрашувда тадбиркорлар ҳеч бир саволига тўла жавоб ола олмаганлигини таъкидламоқда. Унинг (ҳокимнинг) фақат ‘қаймоқ гапи’– ‘бунинг ҳаммаси тараққиёт учун’ дегани бўлди.

    Энди туман тадбиркорлари ‘тараққиёт’ баҳонаси билан зиён кўрмоқда. Фараз қилайлик, тадбиркорларнинг бизнес муҳитини кескин тарзда торайтириб ташлаш орқали тараққиётга эришиш мумкинми?

    Мамлакатимиз сиёсатида ҳам босқичма-босқич ўтиш тизими қўллаб-қувватланади. Тараққиёт ҳаммага ҳам керак, бутун халқимизнинг ҳамкорликдаги мақсади ҳам шу. Лекин ҳеч бир нарсага бир ёки икки кун ичида эришиб бўлмайди. Объектлар яроқсиз бўлса, уларни бузиш учун ҳуқуқий асос билан иш кўрилсин ёки тадбиркорларга имкон берилиб, биноларни қайта замонавий намунада қуриши учун рухсат берилсин. Бунга ҳам кўнмаса, бузиладиган объектлар учун маблағ ажратилсин. Савдо ўринлари жойлашган ҳудуд аҳолининг энг кўп йиғиладиган жойи ҳисобланади. Бу ерда тадбиркорлар мўл фойда олади.

    Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлар орасида келиб чиқаётган норозиликларга сабаб, ҳоким қарорисиз объектларнинг бузилиб бошланиши, бу бўйича тадбиркорларнинг розилиги ва келишуви олинмаганлиги ҳамда бузилган объектлар учун компенсация пулининг ўрнига бўш ер майдони берилишидир. Бўш ер майдони берилиши билан компенсация пули ўртасида катта фарқ бор.

    Чунки, бинони шундайлигича кўтариб олиб бориб янги жойга жойлаштира олмайсан-ку. Тадбиркор ишни ‘нол’дан бошлаши керак. Бунга қанча маблағ керак. Бизнингча, тадбиркорларга ‘бинонгизни бузасиз’ деб, зиённи қоплашини бўйнига олмаслик – куч кўрсатиш ёки босим ўтказиш дейилса керак.

    Биз ушбу ҳолат юзасидан тегишли соҳа вакилларидан тўғри ечим топиб беришни сўраймиз».

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА
    08.04.2019, 12:13   Изоҳ (0)   82038
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанддаги «пахта иши»: Прокурор 8 йил қамоқ жазоси сўраган директорни судья нега озодликка чиқариб юборди?

    08.04.2019, 12:08

    Тошкентда қидирувда бўлган фирибгар Россияда қўлга олинди

    08.04.2019, 11:58

    Самарқанд вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Хитойга йўл олди

    08.04.2019, 11:42

    Ҳиндистон ва бангладешлик тадбиркорлар Андижон ва Наманган вилоятларига ташриф буюрди

    08.04.2019, 11:31

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қарийб 31 сўмга қимматлашди

    08.04.2019, 11:17

    Ўзбекистонда янги таҳрирдаги Фуқаролик кодекси қабул қилинади

    08.04.2019, 11:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  



    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35

    Етакчи давлатлар Исроилни Ғазога ёрдам етказишга қўйилган чекловларни бекор қилишга чақирди

    Дунё | 21 июл, 22:00

    Макроннинг рейтинги рекорд даражада пастлади

    Дунё | 21 июл, 21:41

    Украинада коррупцияга қарши кураш бюроси раҳбарларидан бири қўлга олинди

    Дунё | 21 июл, 21:25

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    Дунё | 21 июл, 21:06

    Тадқиқот: Ўзбекистонда 97% аҳоли рақамли кўникмаларни муваффақият калити деб ҳисоблайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:00

    Жанубий Корея генерали Шимолий Корея билан атайлаб уруш юзага келтиришга уринишда айбланмоқда

    Дунё | 21 июл, 20:50

    Бангладешда ўқув самолёти қулаб тушиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 21 июл, 20:35

    Ўзбекистонда жуда иссиқ ҳаво ҳафта давомида сақланиб туради

    Ўзбекистон | 21 июл, 20:25

    АҚШ федерал судлари 75 фоиз ҳолатларда Трампга қарши қарорлар чиқарган

    Дунё | 21 июл, 20:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.