Ўзбекистонда солиқ ходимлари томонидан белгиланган солиқлардан ташқари «қўшимча йиғимлар» ва «келишув» эвазига тамагирлик ҳолатларига дуч келган тақдирда зудлик билан Давлат солиқ қўмитасига мурожаат қилиш сўралади. Бу ҳақда «Дарё»га қўмита матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан қуйидаги телефонларга қўнғироқ қилиш сўралган:
71-244-98-98;
71-244-98-00;
71-244-98-71;
1198.
Ҳар бир мурожаат Давлат солиқ қўмитаси Ўз хавфсизлиги бошқармаси томонидан кўриб чиқилади.
Мурожаат муаллифи тўғрисидаги маълумотлар сир сақланиши кафолатланади.
Изоҳ (0)