«Реал» дарвозабони Кейлор Навас янги мавсум олдидан жамоани тарк этади. Бу ҳақда El Chiringuito хабар берди.
La Sexta телеканалининг «Jugones» дастури бошловчиси Жозеп Педреролнинг таъкидлашича, кейинги мавсумдан Мадрид клубининг асосий дарвозабони Тибо Куртуа бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Навас 2014/15 йилги мавсумдан буён «Реал» таркибида тўп суради. У жорий мавсум Ла Лигада бор-йўғи 5 та учрашувда майдонга тушди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)