• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12937.93
    • RUB161.1
    • EUR14665.14
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шаҳноза Мирзиёева: Ногиронлиги бўлган болаларга биргаликда қанот бағишлайлик!

    4 апрель куни Нукус шаҳрида «Имкон» номли Ўзбекистондаги биринчи ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Мазкур муассаса жисмоний турли нуқсонлари бўлган болаларни ижтимоий-маданий муҳитга жалб этиш, уларни мактабгача таълим ва соғломлаштириш реабилитацияси билан таъминлаш имконини яратади.

    Тантанали очилиш маросимида лойиҳа бош координатори, Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва стратегик ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, лойиҳа координатори Шаҳноза Мирзиёева сўзга чиқиб, ушбу лойиҳа аҳамияти ва Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларга давлат томонидан қаратилаётган эътибор хусусида гапирди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Севара Нишонова хабар берди.

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Шаҳноза Мирзиёева ўз нутқи аввалида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси аъзоларига миннатдорчилик билдирди:

    «Келинг, 2018 йилда Жакартада бўлиб ўтган паралимпия ўйинларини ёдга оламиз. Спортчиларимизнинг ушбу олимпиададаги иштироки Ўзбекистон тарихидаги энг муваффақиятли бўлган эди. Улар бизнинг терма жамоамизга 77 та медаль туҳфа этганди.

    «Бу спорт қаҳрамонлари туфайли биз Ватанимиз билан, бизнинг паралимпия терма жамоамиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Бугун эса мана шу боғчанинг очилиш маросимида сизни меҳмон сифатида қарши олиш биз учун катта шараф. Раҳмат катта!»

    «Халқ саломатлиги— мамлакат келажаги»

    «Яқинда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкил этилган байрамда Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ‘Халқ мақолида шундай дейилади: Халқ саломатлиги— мамлакат келажаги’. Асосийси жамиятда тинчликни ва инсонларнинг саломатлигини таъминлаш, қолган барча муаммоларни ҳал қилса бўлади, деб айтди. Ушбу масаланинг муҳимлигини англаган ҳолда Ўзбекистон Президенти ногиронлиги бўлган инсонларга, уларни ҳимоя қилиш, тенг ҳуқуқ ва имкониятлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда», — дейди Шаҳноза Мирзиёева.

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    «Имкон» маркази — МДҲда ягона

    Шаҳноза Мирзиёева ушбу марказ нафақат Ўзбекистонда, балки яқин хорижий мамлакатларда ҳам муқобили йўқ лойиҳа эканлигини таъкидлади:

    «Болалар ногиронлиги ортиб бораётганини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Президенти томонидан 2018 йил 16 августида ‘Оролбўйи минтақаси болалари учун реабилитация марказига эга бўлган давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаъги ПҚ-3909-сонли қарор имзоланди.

    Мана бугун, орадан 7 ой ўтиб биз бу ажойиб кун —‘Имкон’ марказимизнинг очилишини байрам тариқасида нишонлаш имконига эга бўлдик.

    Ушбу лойиҳа нодир бўлиб, нафақат Ўзбекистон, балки яқин хорижий мамлакатларда ҳам унинг муқобили мавжуд эмас. Унинг нодирлиги шундаки, марказ нафақат реабилитация, балки таълим беришга мўлжалланган. Ногиронлиги бўлган болаларга кичик ёшдан реабилитация хизматини кўрсатиш учун биз ушбу мактабгача таълим муассасасига болаларни икки ёшдан қабул қилишни йўлга қўйдик. Зарур стимуляцияга ёналтирилган ёрдам дастурини имкон қадар тезроқ бошлаш жуда муҳим».

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    «Нега айнан Нукус?»

    Ушбу саволга Шаҳноза Мирзиёева қуйидагича жавоб берди:

    «Кўпчилик биздан биринчи реабилитацион марказга эга мактабгача таълим муассасасини қуриш учун нега айнан Нукус, умуман олганда Оролбўйи минтақасини танлаганимиз ҳақида сўрайди.

    Қорақалпоғистон Республикасида 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, туғилганидан бери ногиронлиги бўлган болалар сони 17,5 фоизга ортгани қайд этилган. Биз Орол инқирозидан жабр кўрган ҳудуд аҳолисига ёрдам кўрсатишимиз керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг БМТ бош ассамблеясида сўзлаган нутқида ҳам гап кетган эди».

    «Ушбу лойиҳага ҳар биримиз қалбимизнинг бир бўлагини бағишладик»

    Лойиҳа координатори Шаҳноза Мирзиёева уни амалиётга татбиқ этишга ўз ҳиссасини қўшган барча инсонларга миннатдорчилик изҳор этди:

    «Давлат раҳбари ҳар доим ногиронлиги бўлган инсонларнинг жамият томонидан қўллаб-қувватланиши, уларнинг камситилиши билан курашишнинг муҳимлиги ҳақида гапиради. Президент мамлакатнинг ҳар бир фуқароси тенг ҳуқуқли бўлишини таъминлашга алоҳида эътибор беради. Айнан Президентнинг ташаббуси, қўллаб-қувватлаши билан ушбу нодир лойиҳани амалиётга татбиқ этиш имкониятига эга бўлдик. Мамнуният билан қайд этиш керакки, Президентнинг қўллаб-қувватловига хорижий ва маҳаллий тадбиркорлар хайрихоҳ бўлди. Улар лойиҳанинг муваффақияти учун қўлларидан келган барча имкониятни ишга солди.

    Бугун, биз ушбу лойиҳага ўз ҳиссасини қўшган барча инсонларга миннатдорчилик билдирмоқчимиз.

    Мен лойиҳани яратган, қурган, керакли жиҳозлар билан таъминлаган, дастурлар ёзган, ўқитган, видео сюжетларни тасвирга олган логистика ва ташкиллаштириш билан шуғулланган, умуман олганда бефарқ бўлмаган инсонларнинг катта гуруҳига алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Кўпчилигингиз бир неча тунларни бедор ўтказдингиз, лойиҳанинг муваффақиятли амалга ошиши учун шу ерда яшадингиз. Ишонч билан айта оламанки, ҳар биримиз мана шу лойиҳага қалбининг кичик бўлагини туҳфа этди».

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    «Илк ижобий натижа— болалар юзидаги табассум»

    Шаҳноза Мирзиёева уч ҳафта аввал иш бошлаган марказ фаолиятидаги илк ижобий натижалар кўзга ташланганидан миннатдор эканлигини билдирди:

    «Биз уч ҳафта олдин марказимиз болаларга ўз эшигини очган кундан ҳозирга қадар ижобий натижаларни кўришдан мамнунмиз. Болалар табассуми, ота-оналар кўзидаги умид ва эртанги кунга бўлган ўсиб бораётган ишонч. Бундай болаларнинг келажаги ҳар биримизга боғлиқ. Келинг ҳар бир ногиронлиги бўлган инсонга машаққатларни енгиб ўтишга биргаликда ёрдамлашайлик ва уларга қанотларни ҳадя этайлик!»

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
    05.04.2019, 07:56   Изоҳ (0)   166309
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг техникалар харид қилиши давлат томонидан қўллаб-қувватланади

    04.04.2019, 22:56

    Ўзбекистонда экспорт ҳужжатларини расмийлаштириш 96 соат вақт олади. Хорижда бунинг учун 12 соат кифоя

    04.04.2019, 22:20

    Шавкат Мирзиёев ўтказган видеоселектор йиғилишида Тошкентдаги 7 та туман солиқ инспекцияси раҳбари ишдан олинди

    04.04.2019, 21:45

    Арзонлашадиган ҳаж сафари, Хоразмда туғилган уч эгизак, Андижонда очилган ҳайвонот боғи ва куннинг бошқа хабарлари

    04.04.2019, 20:58

    5 апрель куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгарувчан бўлади

    04.04.2019, 19:23

    Самарқандда ваколатини суиистеъмол қилган банк мансабдорлари жазоланди

    04.04.2019, 19:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади



    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа Лигаси. “Тоттенҳэм” Европа Лигаси чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 22 май, 07:44

    Мехико шаҳрида мэрнинг котиби ва маслаҳатчиси отиб ўлдирилди

    Дунё | 22 май, 00:10

    Байденнинг собиқ шифокори унинг қанча умри қолганини маълум қилди

    Дунё | 21 май, 23:55

    Хитойда 650 йиллик қадимий Ноғора минораси томи қулаб тушди

    Дунё | 21 май, 23:45

    АҚШда хакер алоқа хизмати базасига кириб, 60 га яқин амалдорнинг маълумотларини ўғирлади

    Дунё | 21 май, 23:35

    Шавкат Мирзиёев Люблянага етиб борди

    Ўзбекистон | 21 май, 23:20

    Испанияда Украинанинг собиқ президенти маслаҳатчиси отиб кетилди

    Дунё | 21 май, 23:16

    “Дарё” дайжести: 21 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 21 май, 23:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.