Муродилла Эшматов «Халқ банки» бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
У 2016 йил декабридан бери Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Халқ банки» бошқаруви раиси Абдурасул Абдуллаев Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари — «Ўзбекчорванасл» агентлиги бош директори лавозимига тайинланди.
Изоҳ (0)