Йил бошидан Рамазон ойигача Умра зиёратини амалга оширган ўзбекистонликлар сони 30 минг нафарга етиши кутилмоқда. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этилган брифингда маълум қилинди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Ҳозирда бир ойда 7000 нафар ўзбекистонлик муборак зиёратни адо этмоқда.
Кунига 230 нафар ўзбекистонлик Умра сафарига йўл олмоқда. Бу кўрсаткичларга авиақатновлар сонини ошириш орқали эришилди.
Бундан кўзланган мақсад Умра сафарига бориш истагида бўлган фуқароларнинг кўп йиллик навбатини бартараф этишдир.
Изоҳ (0)