3 апрель куни Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи Г.Н. (исмли аёл) уйида оилавий жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган турмуш ўртоғи Б.Н.нинг қорнига пичоқ билан уриб, жароҳат етказди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Оқибатда Б.Н. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, аёл қўлга олинган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)