Хитойнинг Хэбэй провинциясида марҳумнинг дафн маросимида юз берган портлаш оқибатида камида 66 киши жароҳатланган, дея хабар беради «Вести.ru».
Ҳодиса 31 март куни Бачжоу шаҳридаги Каньсюань қишлоғида содир бўлган. Дафн маросимидан сўнг, қариндошлар ҳовлида йиғилган. Шу жойнинг ўзида газ балондан фойдаланган ҳолда озиқ-овқат тайёрланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш шлангдан сизиб чиққан газ оқибатида содир бўлган.
Ҳодиса юзасидан икки киши ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)