Мудофаа вазирлиги Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда Ички ишлар вазирлигининг фахрий генерал-майори Ислом Сатторов хотирасига бағишланган «Варраклар фестивали»ни ўтказди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 222- умумтаълим мактабида 4-маротаба ўтказилаётган ушбу мусобақадан кўзланган мақсад болалар ва ўсмирлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, уларни соғлом ҳаётга тарғиб қилиш, миллий ўйинларни оммалаштиришдан иборат.
Унда жами 1200 дан ортиқ киши — мактаб ўқувчилари, ҳарбийлар, маҳалла аҳли иштирок этди.
Тадбир давомида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ҳамда ўқувчилар томонидан тайёрланган қўл жанги саҳналари, ҳарбий оркестр ижросидаги куй-қўшиқлар болаларга завқ бағишлади.
Фестиваль доирасида очиқ осмон остида ўтказилган варрак учириш мусобақаси 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар ўртасида кечди. Ташкилотчилар томонидан фаол қатнашчиларга диплом ва совғалар, энг яхши иштирокчига эса велосипед тақдим қилинди.
Изоҳ (0)