Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати, Женевадаги Mangeat Attorneys at Law адвокатлик идораси эгаси ва раҳбари Грегуар Манжа мижози айни дамда қаердалигини маълум қилди, деб ёзади «Kun.uz».
У 1 апрель куни Twitter’даги саҳифасида Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидаги 21-жазони ўташ колониясига боргани ҳақида хабар қолдирган.
#Karimova Just arrived at Zangiota women’s prison colony Nr. 21. Trying to obtain acceptable conditions for our client’s meeting.
— Grégoire Mangeat (@GregoireMangeat) April 1, 2019
«Ҳозиргина Зангиотадаги 21-рақамли аёллар колониясига келдим. Мижозим билан учрашишга ҳаракат қиламан», — деган у.
#Karimova Zangiota women’s prison colony Nr. 21. Second day. pic.twitter.com/BpluMNGyDO
— Grégoire Mangeat (@GregoireMangeat) April 2, 2019
«Зангиотадаги 21-рақамли аёллар колониясидаги иккинчи куним», — дея ёзган у 2 апрель куни.
Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура Гулнорани жазони ўташ тартибини бузгани учун қамоққа олгани хабар берилганди.
«ИИВ Жазони ўташ бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати тақдимномаси асосида жазони ўташ талаби ва шартларини қўпол равишда бузгани сабабли жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан Г.Каримовага нисбатан тайинланган жазонинг қолган қисмини жиноят-ижро қонунчилигига мувофиқ умумий режимдаги колонияда ўташ жазосига алмаштириш тўғрисида ажрим чиқарилди», – дейилади Бош прокуратура тарқатган хабарда.
Аслида, Гулнора Каримова ўз отаси Ислом Каримов ҳокимиятда бўлган пайтдаёқ қўлга олинганди. У ўзбекистонликлар ва давлатга жами 3 триллион 746 миллион сўм зиён етказганликда айбланади. Унинг иши қанчалик шов-шувли бўлмасин, етказилган зиён ва хорижий банк ҳисоб рақамларда қолиб кетаётган пулларни ҳақиқий ҳақдор — Ўзбекистон халқига қайтариш мураккаб кечмоқда.
Изоҳ (0)