Ҳукумат қарори билан Маданият марказлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Низомга мувофиқ, туман ва шаҳарларда биттадан марказий маданият марказлари, қишлоқ ва шаҳарларда ҳам аҳоли сони 7 мингдан ортиқ бўлганда маданият марказлари ташкил этилади, бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар бермоқда.
Марказларнинг асосий вазифаси маданий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва аҳолининг бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлашдан иборат.
Марказлар маданият бошқармалари ва бўлимлари томонидан тайинланадиган директор томонидан бошқарилади.
Марказларда 33 йўналишда тўгараклар, 9 та студия, 6 та курс, 8 та қизиқувчилар клублари, 7 та бадиий ҳаваскорлик жамоалари ташкил этилади.
Марказлар фаолияти самарадорлиги баҳоланиб борилади ҳамда аниқ баҳолаш тизимини жорий этиш мақсадида онлайн электрон таъминот базаси ишлаб чиқилади. Мазкур тизим 2020 йил 1 январдан татбиқ этилади.
Изоҳ (0)