АҚШнинг Портленд шаҳридаги маҳаллий шифохона туғруқхонасида ишлаётган 9 нафар ҳамшира деярли бир вақтда ҳомиладор бўлди. Бу ҳақда Maine Health тиббиёт маркази маълум қилди.
Аёлларнинг туғиш муддати апрелдан июлгача эканлиги айтилмоқда. Улар орасида биринчи бор она бўлаётганлари ҳам бор.
Туғруқхона маъмурияти бирданига шунча ҳамшира туғруқ таътилига чиқиб кетишидан хавотир олишга ўрин йўқлиги, бунинг учун керакли режалар тузиб қўйилганини билдирди.
Изоҳ (0)