Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари А.Усмоновнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули Зарафшон шаҳрида ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га ўз манбаси хабар берди.
Сайёр қабулда А.Усмонов билан бирга вилоят прокурори Ш.Аминов, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Бозоров, вилоятдаги бошқарма ва идоралар бошлиқлари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этди.
Сайёр қабулда Учқудуқ тумани ва Зарафшон шаҳрида истиқомат қиладиган 110 нафар фуқаронинг мурожаати қайд этилди.
Аҳолини ташвишлантираётган муаммолар тингланиб, уларни бартараф этиш юзасидан масъул шахслар бириктирилди. Мурожаатларнинг аксариятини бандлик, йўл, тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда паспорт тизими билан боғлиқ масалалар ташкил этди.
Сайёр қабулда масъулларга топширилган масалаларнинг ижроси яқин кунларда муҳокама этилиши белгиланди.
Шунингдек, қабул чоғида Учқудуқ тумани ва Зарафшон шаҳрида жиноятчиликнинг олдини олишда фаоллик кўрсатган 4 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғини раисларига китоблар совға қилинди.
Томди тумани Ақтау овул фуқаролар йиғинида ўтказилган оммавий сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.А.Усмонов, Навоий вилоят Халқ қабулхонаси раҳбари Ф.Б.Қувандиқов, Навоий вилоят прокурори Ш.А.Аминов, Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.А.Бозоров, вилоят ва туман корхона, ташкилотлар раҳбари қатнашди.
Овулда яшовчи фуқаролар иштирок этган қабулда аҳоли томонидан 26 та мурожаатлар тушди. Ушбу муаммолар белгиланган тартибда ижро учун қабул қилиниб, назоратга олинди. Бошқа мурожаатлар юзасидан йўл хариталари ишлаб чиқилиб, ижроси таъминланиши белгилаб олинди.
Изоҳ (0)