2019 йил 30 март куни соат 14.00 да Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига қотиллик ҳолати ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум бўлишича, шу куни тахминан соат 13:55 да Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 3а-уйдаги хонадон ошхонасидан ушбу манзилда яшаган аёлнинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими раҳбари Сурайё Раҳмоновага кўра, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)