Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган «Валихўжа ўғли Норхўжа» жомеъ масжидида қайта таъмирлаш ишлари ўз ниҳоясига етгани муносабати билан 30 март куни бинонинг очилиш тадбири бўлиб ўтди. «Azon.uz»нинг ёзишича, масжид ўзининг кўркам ва замонавий кўринишга эга эканлиги билан диққатга сазовордир.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Раҳимберди Раҳмонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов, туман бош имом-хатиблари ҳамда кўплаб маҳаллий аҳоли вакиллари қатнашди.
«Тадбир Қуръон тиловати ва хайрли дуолар билан бошланиб, ташриф буюрганларга эҳсон дастурхони ёзилди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)