Самарқанднинг Регистон майдони рўпарасида оқ-қизил рангдаги пиёдалар ўтиш йўлаги пайдо бўлди. Бу ҳақда Zarnews хабар бермоқда.
Мазкур янгилик ҳайдовчилар диққатини жалб этиш, пиёдалар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ амал қилинишини таъминлаш мақсадида жорий этилгани билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкентдаги Амир Темур хиёбони атрофида ҳам илк бор шундай йўлак пайдо бўлганди.
Изоҳ (0)