2019 йил 29 март куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи Шуҳрат Мирзаев ИИБга мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Унда шу йил 24 март куни соат 04.00 атрофида турмуш ўртоғи, 1989 йилда туғилган Юлдуз Абдураманова қизи, 2018 йилда туғилган Асалия Мирзаева билан биргаликда уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганликларини маълум қилган.
Ҳозирда она ва болани қидириб топиш чоралари кўрилган. Улар ҳақида маълумотга эга бўлганлардан бу ҳақда ички ишлар органларига мурожаат қилиш ёки «102» телефон рақами орқали хабар бериш сўралган.
Изоҳ (0)