Туркия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Суриядан қўшинларни олиб чиқмаслиги мумкинлигини истисно қилмаяпти, дея хабар беради «ТАСС».
Америка Қўшма Штатлар, агар Сурия шимоли Турк чегараси ҳудудини Президент Башар Асаднинг ҳукумат қўшинлари ишғол қилса Суриядаги ҳарбий иштирокини сақлаб қолади.
Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш ўғли Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувдан сўнг матбуот анжуманида маълум қилган.
«Сурия шимолида хавфсизлик ҳудудини ташкил қилиш Туркиянинг миллий хавфсизлигини таъминлаш учун зарурдир, бу қўшни давлатнинг ҳудудий яхлитлигини бузмайди». Қўшма Штатлар «агар Ассад режими бу ерга қайтса, улар Сурияни тарк этмайди», — деди у.
Човушўғлининг айтишича, «Америка қўшинларини Суриядан олиб чиқиши мамлакат ва бутун минтақа учун муҳимдир».
«Бу борада биз нафақат Қўшма Штатлар, балки барча ҳамкорлар билан музокаралар ўтказяпмиз», — деди ташқи ишлар вазири.
Изоҳ (0)