Буюк Британия ҲҲК икки қирувчи самолёти Россиянинг Ту-95 бомбардимончи самолётларини кузатиб бориш учун Шотландиядаги ҳарбий базадан осмонга кўтарилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар қилади.
Маълумотларга кўра, Россия ҳарбий самолётлари жанубий йўналиш бўйича Шимолий денгиз устидан учган, сўнгра йўналишни шимол томонга ўзгартирган.
Таъкидланишича, Ту-95 самолётлари Буюк Британия қирғоқларидан 95 км узоқликда учиб ўтган.
Шу билан бирга, Россия бомбардимончи самолётлари халқаро сувлар устидан учиб ўтган.
Изоҳ (0)