Тошкент давлат аграр университети халқаро алоқаларни ривожлантириш орқали таълим сифатини янада яхшиламоқда. ЎзАнинг ёзишича, Европа Иттифоқининг Erasmus+ дастури доирасидаги BuzNet ва MAGNET лойиҳаси шулардан биридир.
Унга кўра, Португалиянинг Порту ва Guardо университетлари билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Тошкент давлат аграр университети ҳамда унинг Андижон ва Нукус филиаллари раҳбарлари Португалияда бўлди.
Ташриф давомида Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларидаги профессор-ўқитувчиларни тупроқшунослик, агрокимё, қишлоқ хўжалигида ахборот технологиялари, агробизнес йўналишлари бўйича Guardо университетида малакасини оширишга келишилди ва шартнома имзоланди.
Порту университети билан ўрнатилган ҳамкорлик доирасида эса олтита ветеринария ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш лабораторияси жиҳозланади.
Ана шу келишув доирасида апрелда 10 га яқин профессор-ўқитувчилар Порту университетига икки ойлик малака оширишга боради. Улар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат хафвсизлиги йўналишида малака оширади.
Изоҳ (0)