Жиззах шаҳридаги эски шаҳар буюм бозори ички ва ташқи тарафларини сув босди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Айни пайтда Самарқандда кучли ёмғир оқибатида бир қатор марказий кўчалар сув остида қолган. Шаҳарда ёмғирдан ҳосил бўлган тошқинлар бартараф этилаётгани маълум қилинди.
Шунингдек, кучли ёғингарчиликлар оқибатида Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудларидаги қишлоқларга сел келган.
Изоҳ (0)