28 март куни соат тахминан 7:00 атрофида Ургут-Жартепа автомобиль йўлининг Ургут тумани Жартепа маҳалласидан ўтувчи қисмида номаълум автомашина Жартепа маҳалласида яшовчи 1962 йилда туғилган фуқаро Г.Ж.ни уриб юборган. Ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ «Дарё»га маълум қилди.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жабрланувчининг тос суяги синиб, оғир тан жароҳати олиб туман шифохонасига ётқизилган.
Ургут туман ИИБ ЙҲХБ томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ЙТҲни мазкур тумандаги Қолдивайжар маҳалласида яшовчи 1980 йилда туғилган фуқаро И.И. содир этганлиги аниқланган. И.И. ўзининг ВАЗ-2106 автомашинасида йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тургов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)