Жорий йил 23—26 март кунлари Самарқандда ўтказилган «Қизларжон» ўқувчи-қизлар саммитида вояга етмаган фарзандлари бўлган ота-оналарни узоқ муддатга чет элга ишлаш учун чиқишларини чеклаш мақсадида қонун қабул қилиш ҳақидаги мурожаат қабул қилинганди.
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматига кўра, саммит доирасида иштирокчилар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларига ўзларини қизиқтирган ва ташвишга солган масалалари билан мурожаат этди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган саммитда иштирокчилар томонидан турли мавзуларга оид таклифлар берилди.
Тадбир иштирокчиси вояга етмаган фарзандлари бўлган оналарни узоқ муддатга чет эл мамлакатларига ишлаш учун чиқишларини чеклаш мақсадида қонун қабул қилиш бўйича таклиф берган.
Бу таклиф қизларнинг атрофдаги воқеаларни ўрганишлари асосида берилган. Яъни, ота-оналари хорижга ишга кетган айрим ёшлар турли ножўя ишлар, жумладан , жиноятчиликка ҳам аралашиб қолмоқда.
Мазкур таклиф ҳеч ким томонидан атайлаб уюштирилмаган. Таклиф берган қизларнинг вояга етмаганлигини ҳисобга олиб, саммит давомида мутахассислар томонидан қонун инсон манфаатларига зид бўлмаслиги ва бу мазмундаги норматив ҳужжатлар фуқароларнинг эркинлигини чеклашига олиб келиши ҳақида батафсил тушунча берилди.
Изоҳ (0)