Венесуэла мухолифат етакчиси Хуан Гуайдо президент Николас Мадуро ҳокимиятини бекор қилишга олиб келиши лозим бўлган «Озодлик» операцияси 6 апрелда бошланишини маълум қилди, деб ёзади «Korrespondet.net».
Бу ҳақда Гуайдо 27 март куни ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.
«6 апрель куни бутун мамлакат бўйлаб ‘Озодлик’ операциясининг биринчи тактик ҳаракатлари амалга оширилади. Шу куни биз тайёргарлик кўрган ва ташкиллаштирган бўлишимиз лозим», — деб ёзган у.
У фуқароларга бундай ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида «Озодлик ёрдам қўмиталари» ташкил этишга чақирган.
Изоҳ (0)