Ҳиндистоннинг Ченнай халқаро аэропортида сумкасида йўқолиб кетиш арафасида бўлган ҳайвонлар олиб кетаётган сайёҳ қўлга олинди. Бу ҳақда The Times of India хабар берди.
Воқеа 25 март куни содир бўлган.
Таиланд, Бангкокдан Ҳиндистон ҳудудига келган йўловчи йўл сумкасида заҳарли илон, шохли куфия, иккита игуан-каркидон, учта ҳалқасимон думли игуан, 22 та Миср тошбақалари, тўртта баҳайбат калтакесак ва учта қурбақа топилган.
Муҳаммад Абдул Мажид исмли 22 ёшли йигит шу заҳоти ҳибсга олинган. Сумкадан топилган ҳайвонлар эса олиб қўйилиб, Бангкокка қайтаришга тайёрланган.
Изоҳ (0)