Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Қирғизистонга келди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати маълум қилди.
«Манас» халқаро аэропортида уни Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков кутиб олди.
Расмий учрашув «Ола-арча» давлат қароргоҳида бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлари аввал юзма-юз мулоқотда бўлади, шундан сўнг икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган музокаралар ўтказилади.
Шунингдек, Путин VIII Россия—Қирғизистон минтақалараро анжуманида иштирок этиши ва Чингиз Айтматовнинг уй-музейига бориши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)