Россияда учувчи-космонавт, икки кара Совет Иттифоқи қаҳрамони Валерий Биковский 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Космонавтларни тайёрлаш маркази маълум қилди.
Биковский совет космонавтларининг биринчи отряди таркибига кирганди. У 3 маротаба — 1963, 1976 ва 1978 йилларда коинотга учганди. Парвозларининг умумий давомийлиги 20 суткадан кўпроқни ташкил этади.
Биковский Ойга парвоз учун тайёрланган космонавтлар гуруҳига бошчилик қилган, бироқ ушбу дастур АҚШ астронавтларининг 1969 йил июлида «Апполон-11» кемасида амалга оширган муваффақиятли миссиясидан сўнг бекор қилинганди.
Изоҳ (0)