Европа Парламенти соатларнинг мавсумий ўзгартирилишини бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Европарламент матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қишки вақт ёки ёзги вақт билан яшашни истаган барча мамлакатлар 2021 йилдан бошлаб буни амалга ошириши мумкин.
Ёзги вақт билан яшашга қарор қилган мамлакатлар 2021 йил март якшанба куни, қиш вақтини танлаган мамлакатлар 2021 йилнинг охирги якшанбасида соатларини тўғрилашади, дея таъкидлади Европарламент матбуот хизмати.
Изоҳ (0)