Президент ташаббуси билан республика бўйлаб қизғин давом этаётган #bookchallenge мактабларга китоб совға қилиш анъанаси Қоракўл туманида ҳам давом этди. Бу ҳақда туман ҳокимлигининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинган.
Совға учун туман ҳокими тавсияси асосида ҳар бир ўқувчининг ёшини инобатга олган ҳолда 150 номдаги ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг нодир асарлари танлаб олинди.
Асарлар билан тўлдирилган қутиларнинг дастлабкиси туман ҳокими таҳсил олган Олот туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактаб кутубхонасига, иккинчиси туман ҳокими раҳбарлигидаги 1-секторга қарашли 26-умумий ўрта таълим мактаб кутубхонасига топширилди.
Изоҳ (0)