Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Антониу Гутерриш «Идай» циклони туфайли Малави, Мозамбик ва Зимбабведа 700 дан ошиқ одам қурбон бўлганини, 100 дан ошиқ одам бедарак йўқолганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар қилади.
Бундан олдин, баъзи қурбонларнинг жасади дарёлар бўйлаб сузиб юргани маълум бўлган эди.
Фалокат оқибатида уйлар, кўприклар вайрон бўлди, электр энергиясини етказиб беришда узилишлар бўлди ва кўп йўллар ювилиб кетди.
«Идай» циклони 15 март куни Мозамбикнинг марказий қисмини вайрон қилган.
Изоҳ (0)