Ғазо секторидан фаластинлик жангарилар 24 соат ичида Исроилда 100 дан ортиқ ракеталарни учирди. Бу ҳақда БМТнинг Яқин Шарқ масалалари бўйича махсус вакили Николай Младеновга асосланиб «Газета.ru» хабар бермоқда.
Младеновнинг сўзларига кўра, ҳаттоки бир ракета бир оиланинг уйига тушиб, уларни ногирон қилди.
«Исроил ҳудудига камида 103 та ракета ва миномёт ўқи отилди. Уларнинг баъзилари тутиб қолинди», — деб қўшимча қилади Младенов.
Жабрланганлар ва талафотлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Аввалроқ, ҲАМAС Исроил билан ўзаро сулҳ эълон қилди. Кейинчалик Исроил ҳарбийлари мамлакат бўйлаб Ғазо секторидан ўнлаб ракета отилганини маълум қилди.
Изоҳ (0)