Франция мусулмонлар кенгаши платформаларида Янги Зеландиядаги масжидларга ҳужум видеоси трансляция қилингани учун Facebook ва YouTube’ни судга берди. Бу ҳақда Meduza маълум қилди.
Даъвогарлар ижтимоий тармоқ ва видеохостингни вояга етмаганлар кўриши мумкин бўлган «инсониятга доғ туширирувчи ва терроризмни ёқловчи» материалларни тарқатишда айбламоқда. Франция қонунчилигида бундай ҳаракатлар учун 3 йил қамоқ жазоси ва 75 минг евро жарима кўзда тутилган.
Даъвода Крайстчерчдаги масжидларга ҳужум қилган шахс олиб борган трансляцияни тўхтатиш учун Facebook’ка жуда кўп вақт керак талаб қилингани, кейинчалик видео тарқатилишига чек қўйишнинг имкони бўлмагани билдирилган.
Изоҳ (0)