Украинанинг Ровенск вилоятидаги қишлоқларда бирида аҳолининг 80 фоиздан ортиғи бир хил фамилияга эга. Бу ҳақда «Корреспондент.нет» хабар бермоқда.
Бундай ғаройиб ҳолат Серники қишлоғида қайд этилган. Бу ерда Полюхович фамилиясига эга 2,5 мингдан ортиқ киши рўйхатга олинган.
Сайлов комиссияси аъзолари (уларнинг ҳам аксарияти Полюховичлар) адашмаслик учун таклифномаларда ҳамқишлоқларнинг лақабларини ёзиб, шундан кейингина эгаларига топширмоқда.
Изоҳ (0)